Одил Аҳмедов Ўзбекистонга қайтди?!

Одил Аҳмедов Ўзбекистонга қайтди?!

Хитойнинг «Цанчжоу Лайонс» клуби сафида фаолият олиб бораётган Одил Аҳмедов жароҳат олди.

Titan Sports’нинг ёзишича, ўзбекистонлик 33 ёшли яримҳимоячи клуби сафида олган жароҳати туфайли Гуанчжоудан Ўзбекистонга қайтган. Қайд этилишича, Аҳмедов клубининг бугунги «Гуанчжоу»га қарши ўйини ва яна икки баҳсини ўтказиб юборади. Тикланиш жараёнини Ўзбекистонда ўтказиб, сўнг Хитойга қайтади.

Маълумот учун, Одил Аҳмедов «Цанчжоу Лайонс»нинг жорий мавсумги 3 ўйинида майдонга тушганди. Клуб Хитой Суперлигаси 4-туридан кейин 2 очко билан «А» гуруҳида сўнгги 8-ўринда бормоқда.