Оғир дардга чалинган болани минглаб табрик хатлари суиқасддан асраб қолди

Оғир дардга чалинган болани минглаб табрик хатлари суиқасддан асраб қолди

Жуда оғир касалликка чалинган болтонлик (Буюук Британия) болакай бегона кишилардан минглаб табрик хатлари қабул қилди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар берди.

13 ёшли Рис Уилямс эпидермолизм касаллигидан азият чекади. Туғма касаллик туфайли унинг териси жуда сезувчан ва тезда яраланади. Озгина қаттиқроқ хатти-ҳаракат туфайли ҳам унинг терисида пуфакчалар пайдо бўлади. Шикастланишнинг олдини олиш учун қўл ва оёқларни мунтазам бинт билан ўрашга тўғри келади. Теридаги пўрсилдоқларга дори суртиб, унинг тарқалмаслиги ва ўрни чандиқ бўлиб қолмаслигини доимий назорат қилиб туриш керак.

Ҳар доим бинт билан юриш ва даволанишдан чарчаган болакай ўзини ўлдиришни хоҳлади ва онасига бу ёғига чидай олмаслигини билдирди. Қўрқиб кетган аёл боласини ҳаётга қайтариш учун антиқа усулни ўйлаб топди: у Facebook фойдаланувчиларидан ўғлининг туғилган кунига табрикнома юборишларини илтимос қилди.

Пост тармоқда жуда машҳур бўлиб кетди. Бир неча кун ичида бутун дунёдан 3 мингдан ортиқ табрик хатлари етиб келди. Келаётган хатлар жуда кўп бўлганидан мактублар Риснинг уйига почта фургонида келди.

Риснинг онаси Таня болакайнинг хурсанд эканини айтмоқда. У ўғли билан ҳар бир табрикномани ўқишаётганини айтди. "Ишониш қийин!  Минглаб кишилар Рисга табрикнома, совғалар жўнатишмоқда. Мени ва ўғлимни қўллаб-қувватлаган барчага ташаккуримни билдираман", дейди қаҳрамон она.

3