Ўғирликка тушган шахс аниқланди

Ўғирликка тушган шахс аниқланди

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилишича: Фарғона вилояти Тошлоқ туманида яшовчи аёлнинг уйига ўғирликка тушган номаълум шахс аниқланди.

19 сентябр куни Ғ.Ғулом кўчасида яшовчи Р.М имли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс яшаш хонадонига эшик қулфини калит танлаш йўли билан, ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги шкаф ичидаги сумкада бўлган 400 АҚШ доллар ва 3.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “Г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Х.А. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.