Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​Оғиз қуришидан қандай халос бўлиш мумкин?
15.05.2022 12:18,  
148

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати терапевт-шифокор Ҳилола АБДУЛЛАЕВА билан оғиз қуришига доир суҳбатини давом эттиради.

— Оғиз қуришини ташхислашда қандай текширувлар талаб этилади?

— Аввало, шифокор беморнинг шикоятлари билан танишади ва унинг сўзларидан бу муаммога олиб келиши мумкин бўлган касалликлар бор-йўқлигини аниқлайди, — дейди шифокор.

— Шундан сўнг, зарурат бўлса, пешоб ва қон анализлари, сўлак безларининг ультратовуш текшируви ўтказилиши мумкин. Айтиш лозимки, ушбу муаммонинг асл сабабларини аниқлаш учун бир вақтнинг ўзида психолог, невролог, терапевт, ревматолог каби шифокорларнинг иштироки талаб этилади.

— Касаллик қандай даволанади?

— Агар оғиз қуришига сўлак безларининг нормал ишламаётганлиги сабаб бўлса, бу муаммони бартараф этиш учун стоматолог бир неча дориларни тавсия қилиши мумкин. 

Шунингдек, овқатни яхши ва узоқ чайнаш тегишли сўлак безларининг етарли миқдорда шира ажратишига ва оғиз қуриб қолмаслигига ёрдам беради.

Бундан ташқари, бурундан нафас олиш, кўп суюқлик ичиш, оғизни сув билан мунтазам чайиб туриш, зарарли иллатлардан воз кечиш, газланган ичимликлар, чой, қаҳва, шўр ва аччиқ овқатларни чеклаш, кўп асабийлашмаслик, дори воситаларини ўзгартириш ҳам бу ҳолатдан тезроқ халос бўлишга кўмаклашади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан