Огоҳлантириш! Қатор ҳудудларда сел келиш хавфи бор

Огоҳлантириш! Қатор ҳудудларда сел келиш хавфи бор

«Ўзгидромет» 17–19 июль кунлари айрим ҳудудларда сел келиш хавфи мавжудлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Қайд этилишича, Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида ҳамда Қирғиз Республикасининг водий билан чегарадош ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига, 17-19 июль кунларида Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.