Ўғри ушланди, у бегона эмас

Ўғри ушланди, у бегона эмас

1975 й.т. Нурота тумани Янгитурмуш МФЙда яшовчи У.Х туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг отарига ғайриқонуний равишда кириб,  бозор нархи 2 млн. 300 минг сўмлик икки бош қўйини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. "Ўғри ўғирлаб йўлга тушар, Охири бориб қўлга тушар" - деганларидек, Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирувлар натижасида ўғирлик жиноятини У.Хнинг маҳалладоши, 1985 й.т. "Янгитурмуш" МФЙда яшовчи, муқаддам судланмаган фуқаро Х.Э 2021 йил 9 январь куни содир этганлиги аниқланган. Бу ҳақида Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Эга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси, 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.