Олимлар алкоголизмга қарши курашнинг энг самарали усулини айтишди

Олимлар алкоголизмга қарши курашнинг энг самарали усулини айтишди

Стенфорд университети олимлари "12 қадам" дастурини алкоголизмга қарши курашда энг самарали усул деб аташди. Тадқиқот натижалари Cochrane тизимли шарҳлар маълумотлар базасида эълон қилинди дея хабар беради РИА Новости.

Мутахассислар алкоголизмдан азият чекаётган ўн мингдан ортиқ одамларнинг тиббий тарихини таҳлил қилишди ва деярли барча ҳолатларда "12 қадам" дастури бошқа дастурларга ва касалликни даволашнинг муқобил ёндашишларига қараганда самаралироқ деган хулосага келишди.

12 қадам дастурининг турли хил версиялари бешта мамлакатдаги турли хил одамларга, шу жумладан уруш қатнашчилари ва ичувчи оддий фуқароларга, ёшлар, кекса эркак ва аёлларга ёрдам беришда тенг даражада самарали бўлди. Бу ёндашув ҳақиқатан ҳам ишлаётганидан далолат беради", – дея таъкидлади тадқиқот муаллифларидан бири, профессор Кейт Хемфри.

Олимлар ушбу дастурнинг муваффақияти унинг ижтимоий муносабатларга ва бошқа иштирокчиларнинг ҳиссий қўллаб-қувватлашга қаратилганлигига боғлиқ.

"12 қадам" — бундан 80 йил олдин ишлаб чиқилган алкоголизм билан касалланган одамларни реабилитация қилишнинг ижтимоий-психологик модели. "Қадамлар" деганда алкаш аста-секин уларни қабул қилиб, амалиётига тадбиқ этадиган ва бу орқали ичкиликдан тўлиқ фориғ бўладиган принципларга айтилади.