Олимлар қашшоқ ва бой давлатлардаги коронавирус билан боғлиқ ўлим дажарасини баҳолади

Олимлар қашшоқ ва бой давлатлардаги коронавирус билан боғлиқ ўлим дажарасини баҳолади

Тадқиқот муаллифлари 175 та илмий иш ва антитаналарга оид 10 та тадқиқотни ўрганиб чиққан. Улар коронавирус кекса инсонлар учун янада хавфли эканлигини, шу билан бирга, инсон ёши ҳар саккиз йилга ортганида ўлим хавфи икки баробар ортиши тўғрисидаги хулосага келган. 40 ёшгача бўлган одамларда IFR— 0,1 фоизни, 80 ёшдан катталарда эса 5 фоизни ташкил этган.

Олимларнинг маълумотларига кўра, аҳолисининг асосий қисмини ёшлар ташкил этадиган даромади паст бўлган мамлакатларда IFR тахминан 0,23 фоизга тенг. Асосан кексалар яшайдиган бой давлатларда эса ушбу кўрсаткич 1,15 фоизни ташкил этган.

Тадқиқот ҳаммуаллифларидан бири доктор Люси Океллнинг таъкидлашича, коронавирус нафақат кексалар, балки ўрта ёшдаги одамлар учун ҳам хавфли. «Масалан, бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, 50-55 ёш оралиғидаги 260 инсоннинг бири касалланиш оқибатида вафот этмоқда», — дейди Окелл. Унинг сўзларига кўра, олимлар COVID-19 оқибатида юзага келаётган ўлим даражасини ҳисоблашда қатор мамлакатлардаги пандемиянинг биринчи тўлқинига оид маълумотлардан фойдаланган ва келажакда коэффициент камайиши мумкин.

Касаллар улуши ҳисобланаётган яна бир кўрсаткичлардан бири — ўлим коэффициенти (CFR ). Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, пандемиянинг дастлабки босқичларида асосан ўлим коэффициенти баҳоланади. Улар кузатув пайтидаги ҳолатлар сонига асосланган тахминий ҳисоб-китоблар асосида аниқланади, CFR натижаларида турли мамлакатлар учун 0,1 фоиздан 25 фоизгача.