Олимпиада совриндорларига Президент совғалари тайёрланди

Олимпиада совриндорларига Президент совғалари тайёрланди

«Prezident sovg’asi» ёзуви ҳамда Токио-2020 Олимпиадаси логотипи туширилган Tahoe русумли машиналар видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Ушбу қиммат автомобиллар Олимпиада ғолиблари учун аталган совға экани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Токио-2020» Олимпиадасида қатнашган Ўзбекистон делегацияси самолёти бугун, 9 август куни соат 20:00 да Тошкент халқаро аэропортига етиб келиши кутилмоқда. Делегация 21:00 да аэропортдан Миллий Олимпия қўмитаси томон икки қаватли махсус автобусларда ҳаракатланади. 

Ўзбекистон ушбу олимпия ўйинларида жами бешта медални қўлга киритди. Улардан учтаси олтин, иккитаси бронза медаллар саналади.