Олимпия ва Паралимпия ўйинларида олтин медаль олган ўзбекистонлик спортчиларга $200 минг берилади

Олимпия ва Паралимпия ўйинларида олтин медаль олган ўзбекистонлик спортчиларга $200 минг берилади

Президент қарорига кўра, Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медаль учун — 200 000 АҚШ доллари;

кумуш медаль учун — 100 000 АҚШ доллари;

бронза медаль учун — 50 000 АҚШ доллари.

Қайд этилишича, мазкур харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Маълумотга кўра, 24 июнь ҳолатига Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи жами 101 та лицензия қўлга киритилган.

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари бошлангунга қадар қўшимча 17 та лицензияни қўлга киритиш кутилмоқда.