Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди
16.11.2021 10:55,  
59

Таъкидланганидек, янги таҳрирда қабул қилиниши кутилаётган мазкур қонунда бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган. Унга кўра, реклама ҳамда ташқи реклама фаолияти соҳасида Вазирлар Маҳкамаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (реклама соҳасидаги ваколатли давлат органи), шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг аниқ ваколатлари белгилаб қўйилмоқда.

Шу билан бирга, фуқаролик жамияти институтларининг ролини кучайтириш, реклама соҳасида жамоат назорати тизимини самарадорлигини ошириш, соҳани ўзини-ўзи тартибга солиш тизимини ривожлантириш мақсадида Рекламага оид фаолият субъектларининг бирлашмаларига  ваколатлар берилмоқда.

Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан реклама берувчилар, тайёрловчилар ҳамда тарқатувчиларнинг соҳадаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, рекламага қўйиладиган асосий талаблар ва ушбу талабларни бузганлик учун жазо чоралари кўрсатиб ўтилмоқда.

Рекламага қўйилган талаблар кўра, рекламада жинсий, ирқий, миллий, диний камситиш, фуқароларнинг соғлиги ва ҳаётига зарар етказувчи ҳаракатларни содир этишга чақириш, бевосита муаллифлик ҳуқуқига таъсир қилувчи ахборотлардан, порнография тусидаги ахборотлардан, шунингдек давлат рамзларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди. 

Шунингдек, профессионал таълим соҳасида фойдаланиладиган дарсликлар, кундаликлар ва бошқаларга реклама жойлаштириш, қолаверса, миллий маданият ва урф-одатларга, ахлоқ ва маънавиятнинг умумеътироф этилган меъёрларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланиш тақиқланиши кўзда тутилмоқда.

Реклама ва ОАВ соҳсида фаолият юритадиган тадбиркорлар учун ортиқча бюрократик тўсиқлар ҳамда уларнинг фаолиятига ортиқча аралашувларнинг олдини олиш мақсадида айрим нормалар бекор қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан