Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлисидан фоторепортаж

Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлисидан фоторепортаж

Олий Мажлис Сенатининг кеча, 28 февраль куни бўлиб ўтган иккинчи ялпи мажлисида 18та масала муҳокама қилинди.

Мажлисда жами 18 та масала, шу жумладан 9 та қонун кўриб чиқилди ва маъқулланди, “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги қонун рад этилди.

Шунингдек, Олий Мажлис Сенати аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосарини – Бола ҳуқуқлари бўйича вакилни сайлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди.

Бу масала юзасидан Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.

Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг таркибига ҳам ўзгартишлар киритди.

Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини якунлади.