Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди, муқаддам Ўзбекистон Олий судида таъминотчи вазифасида ишлаган Ш.А.нинг ўлимида айбланган икки шахс устидан ҳукм чиқарди.
Судланувчилардан бири 19 йилга, унинг жиноий шериги 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Асосий тафсилотлар ҳақида батафсил маълумот берилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 52 ёшда бўлган Ш.А.нинг жасади 8 август куни кечга яқин Қибрай туманидаги ГЭС ҳудудидан, саёҳат чемоданига тиқиб қўйилган ҳолда топилган эди.
Тергов давомида икки нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 97-, 169-, 227– ва 241-моддалари билан айб эълон қилиниб, уларга «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганди.