Олий суднинг икки судьяси лавозимидан озод этилди

Олий суднинг икки судьяси лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори эълон қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 80-моддасининг 3-бандига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ Рахматилла Салайдинович Орзиқулов ҳамда Шухрат Эсанбаевич Ражабов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.