Олий таълим муассасалари ҳафталик ўқув кунларини мустақил белгилайди

Олий таълим муассасалари ҳафталик ўқув кунларини мустақил белгилайди

Ҳукумат қарори билан энди Олий таълим муассасалари ҳафталик ўқув кунларини, яъни 5 ёки 6 кунлик ўқув ҳафтаси давомийлигини мустақил белгилайди.
 

“Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (824-сон, 31.12.2020 й.) қабул қилинди.
2021 йил 1 январдан: 
ОТМ ҳузуридаги техникумларда ўқув машғулотларини олиб бораётган профессор-ўқитувчиларнинг меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш ОТМ талабаларига дарс ўтганлиги учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларида амалга оширилади;
Таълим жараёнини ташкил этишда ҳафталик ўқув кунлари ОТМ томонидан мустақил белгиланади;
ОТМда ташкил этиладиган якуний давлат аттестасияси комиссияси раислари тегишли ОТМ ректори(филиал директори) буйруғи билан тасдиқланади.
Қарорга кўра, 2020/2021 ўқув йилидан республика олий таълим муассасаларида ўқув жараёни босқичма-босқич кредит-модул тизимига ўтказилади. Олий таълим муассасаси кенгаши қарори асосида:
Профессор-ўқитувчилар ОТМда 3 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларда стажировка ўташи ва малака ошириши;
Ўқитувчилар ОТМда 5 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларнинг докторантура дастурларида ўқиши мумкин.