Олий таълим вазири талабаларга мурожаат билан чиқди

Олий таълим вазири талабаларга мурожаат билан чиқди

"Aссалому алайкум, қадрли ота-оналар, азиз талабалар. Кўриб турибмиз, бугун дунё бўйлаб, хусусан юртимизда ҳам коронавирус инфекцияси билан касалланганлар кўпайиб бормоқда. Бу галги касалланиш нафақат ўрта ёш, балки талаба ёшида бўлган йигит-қизлардаям кўплаб учраяпти. Энг ёмони ёш болаларда учраяпти. Яъни кўлами кенгайиб боряпти. Бундай шароитда, ҳар биримизда бу инфекцияга қарши кураш ҳисси бўлиши керак. Шу боис кўплаб давлатларда  даволаниш ҳам пуллик, ваксина ҳам пуллик. Куни кеча муҳтарам Президентимиз топшириғи билан, Махсус комиссия қарор қабул қилди. Яъни талабалар ва олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳам бепул вакцина оладиган тоифага қўшилди. Қолаверса тўлов-шартнома асосида ўқийдиган талабаларга 2021/2022 ўқув йилида шартнома  маблағларидан бир марталик чегирма бериш топшириғи ҳам берилди. Ушбу тартиб фақатгина давлат эмас, балки барча давлат ва нодавлат Олий таълим муассасаларига тегишли.  

Aзизлар, аввало ўзимиз, жамиятимизни асрашимиз керак. Кўчадаги ҳар хил гап-сўзларга берилмай оммавий равишда ваксинацияда иштирок этишимиз керак",–деган вазир ўз мурожаатида.