Олий таълим вазирлиги талаба қизларга мурожаат билан чиқди

Олий таълим вазирлиги талаба қизларга мурожаат билан чиқди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ОТМ талаба қизларига мурожаат қилди.

“Агар сиз таълим олаётган ёки меҳнат қилаётган олийгоҳ, профессионал таълим муассасасида сизга нисбатан бирон-бир кўринишда тегажоғлик, тазйиқ ёки зўравонлик содир этилган бўлса, ёхуд ана шундай ножўя хатти- ҳаракатлар таҳдиди остида бўлсангиз ёки гувоҳи бўлган бўлсангиз, ҳеч иккиланмай Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1006 ишонч телефонига ёки @himoya_otv_bot Telegram-ботига мурожаат қилинг’’, - келтиради вазирлик.

Шунингдек, вазирлик бунда шахс ва шахсий маълумотлар сир сақланишини кафолатлашни маълум қилган.

“Сизга зарур бўлган барча ёрдам кўрсатилади, ножўя хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик, содир этилган ҳар бир ҳолат бўйича қатъий чоралар кўрилиши таъминланади”, - дейилади хабарда.