Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олий тоифали суд тиббий эксперти пора билан қўлга тушди
21.04.2022 10:05,  
282

Кармана туманида яшовчи Х.Ж. рафиқаси билан ўзаро келишмовчиликлари туфайли қайнонаси унинг уйида жанжал чиқаради.

Навоий вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, муроса қилишни хоҳламаган қайнона эҳтиётсизлиги оқибатида йиқилиб, тан жароҳати олди. Атрофдаги қўшнилар воқеага гувоҳ бўлсаларда, «меҳмон» тан жароҳатида куёвини айблади. Профилактика инспектори воқеани ўрганиб, Х.Ж.нинг қайнонасини олган тан жароҳати даражасини аниқлаш мақсадида Кармана тумани Суд тиббий экспертиза бўлимига олиб боради.

Олий тоифали суд тиббий эксперти Б.Н. 1.500.000 сўм пул эвазига Х.Ж.нинг қайнонасини жароҳатини енгиллаштириб кўрсатишини айтади. Акс ҳолда мазкур ҳолат жиноят иши очишга асос бўлиши билан пўписа қилиб, Х.Ж.нинг юрагига ғулғула солади.

Фуқаро Х.Ж. ҳолат юзасидан вилоят ИИБ бошлиғига билдирги билан мурожаат қилади. Х.Ж. телефон орқали шифокор Б.Н. билан суҳбатлашиб, пулни эса айтилганидек унинг қўл остидаги ишчиси 29 ёшли Ф.Д.га беришини айтади.

Эксперт-шифокорнинг ходими пулларни олаётган вақтида ИИВ ШХББ Навоий вилояти бўйича бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Ф.Д.нинг розилиги асосида тезкор тадбир давом эттирилиб, шу куннинг ўзида пуллар мутахассис шифокорга етказилган вақтда тезкор тадбир якунига етди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан