Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абитуриентларни огоҳликка чақирди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абитуриентларни огоҳликка чақирди

лий ва ўртамахсус таълим вазирлиги 8 июнь куни абитуриентлар ва ота-оналарни огоҳликка чақирди.

Хабарга кўра, олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари учун тайёргарлик жараёнларидан фойдаланиб, пул эвазига бирор олийгоҳга киритиб қўйишни ваъда қилаётган шахслар учрамоқда. Хусусан, Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушлангани, Тошкент ирригация институтига ўқишга киритиш учун 5 минг доллар сўраган шахс, Фарғонада Кореядаги университетга имтиҳонсиз киритиб қўйишни ваъда қилиб, мактаб ўқувчиларидан жами 20 миллион сўм олган шахслар, Ангренда 3,5 минг доллар эвазига Жисмоний тарбия университетига киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушлангани эслатиб ўтилган.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28-, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шу каби ҳолатларга қўл уришни ният қилган шахслар ҳам юқоридагилардан хулоса чиқаришларини хоҳлардик. Зеро, сизнинг ноқонуний ҳаракатларингиз шаънингиз ва озодлигингизга раҳна солишига сабабчи бўлмасин.

«Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентларни огоҳликка чақирамиз! Огоҳ бўлинг, алданиб қолманг! Шу каби ҳолатларга қўл уришни ният қилган шахслар ҳам юқоридагилардан хулоса чиқаришларини хоҳлардик. Зеро, сизнинг ноқонуний ҳаракатларингиз шаънингиз ва озодлигингизга раҳна солишига сабабчи бўлмасин», дейилади вазирлик хабарида.