«Олмалиқ шаҳрида эркаклар ва қизлар ўртасида жанжал» номли видео юзасидан муносабат билдирилди

«Олмалиқ шаҳрида эркаклар ва қизлар ўртасида жанжал» номли видео юзасидан муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда «Олмалиқ шаҳрида эркаклар ва қизлар ўртасида жанжал» номли видео юзасидан ИЗОҲ.

Мазкур ҳолат жорий йилнинг 11 февраль куни соат 21:30 да Олмалиқ шаҳар, Бирдамлик МФЙда жойлашган «Марҳамат» ресторанида содир бўлганлиги аниқланган.

Хабарга асосан шу вақтда воқеа жойига Олмалиқ ИИБ тезкор тергов гуруҳи етиб борганлар.

Ўрганишлар давомида, жанжал иштирокчилари 6 нафар (2 нафар эркак, 4 нафар аёл )лар аниқланиб ИИБ га олиб борилган.

Тиббий кўрик хулосасида уларнинг маст ҳолда бўлганликлари аниқланган.

Ҳозирда ҳодиса иштирокчиларига суд-тиббий экспертизасидан ўтишлари учун йўлланма берилиб, Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа гувоҳлари ва ресторан масъуллари ишга жалб қилинган. Натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади.