Олмалиқда аёлларга куч ишлатилиши юзасидан 11 нафар солиқчи ишдан кетди

Олмалиқда аёлларга куч ишлатилиши юзасидан 11 нафар солиқчи ишдан кетди

Аввалроқ Олмалиқда аёлларга нисбатан солиқ ходимлари томонидан куч ишлатилгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумотларга кўра, давлат солиқ қўмитаси томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган видео бўйича тезкор текширув ўтказилиб, натижаси бўйича Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 11 нафар ходими, жумладан, воқеада бевосита иштирок этган уч нафар солиқ инспектори ишдан бўшатилди ва уларнинг барча махсус унвонлари бекор қилинди.

Шу билан бирга, Тошкент вилояти ДСБ бошлиғи ўринбосари ҳамда Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғига ҳайфсан берилди.