Олмалиқда ишчилар компания дарвозалари олдида норозилик намойишларини ўтказдилар

Олмалиқда ишчилар компания дарвозалари олдида норозилик намойишларини ўтказдилар

Олмалиқда бир гуруҳ ишчилар ишдан бўшатилгани сабабли компания дарвозалари олдида норозилик намойишларини ўтказдилар. Улардан 12 нафари огоҳлантириш хатларига ўз розилиги билан имзо чеккан. 59 нафар аёл эса ишдан бўшатишларига рози эмас.

«Аммофос-Максам» АЖ Бошқаруви раиси ўринбосарининг таъкидлашича, айни пайтда юқорида айтиб ўтилган барча касаначилар "Аммофос-Максам"дан бўшатилмаган. Улар билан тузилган меҳнат шартномаси амал қилади. Ушбу давр мобайнида улар Меҳнат кодексида белгиланган тартибда ўртача ойлик иш ҳақи ва бошқа имтиёзларни сақлаб қоладилар.

Шунингдек, компания раҳбарияти ишчилар билан тушунтириш ишларини олиб борганини қайд этган. Компаниянинг етакчи юридик маслаҳатчиси ва касаба уюшма раисининг сўзларига кўра, кадрларни қисқартириш билан боғлиқ барча жараёнлар қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

«Корхона иқтисодий субъект сифатида ўзининг иқтисодий манфаатларини кўзлаши табиийдир. Аммо, бизнинг фикримизча, компания ишдан бўшатилган ишчиларнинг ихтисослари ва имкониятларини чуқур таҳлил қилиб, компания эҳтиёжларини башорат қилиши керак. Яқин келажакда ва иложи бўлса, ушбу доимий ишчиларни ёллашни ўйлаб кўриши керак», - деди ХДП депутатлик гуруҳи.

Шунингдек, 11 июнь куни Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар кенгаши раҳбари, депутатлар, сектор раҳбарлари, «Аммафос-Максам» АК масъуллари, ҳуқуқшунослар ва касаначи аёллар иштирокида мулоқот бўлиб ўтди. Йиғилишда ҳар бир аёлнинг мурожаатлари тингланиб, «Аммофос-Максам» масъуллари ҳам ҳолат юзасидан тушунтириш бериб ўтган.