Олмазор туманида "колодец"га тушган икки фуқаронинг аҳволи ёмонлашиб қолди

Олмазор туманида

Олмазор туманида «колодец»га тушиб, ҳаво етишмай қолган фуқароларга ёрдам кўрсатилди, дея хабар қилмоқда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

Маълумотларга кўра, 8 июль куни, тахминан, соат 16:55 ларда Олмазор тумани, Чуқурсой кўчасида жойлашган «Логистика юк тушириш маркази» ҳудудида мавжуд чуқурликни (колодец) тозалаш мақсадида тушган икки нафар фуқаронинг ҳаво етишмаслиги оқибатида аҳволи оғирлашган.

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув гуруҳи томонидан фуқаролар чуқурдан олиб чиқилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатиш ходимларига топширилган.