Олтиариқда ёниб кетган “Дамас” юзасидан маълумот берилди

Олтиариқда ёниб кетган “Дамас” юзасидан маълумот берилди
Жорий йилнинг 9 февраль куни соат 10:45 ларда, Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, “Бўрвонлиқ” МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида, “Фарғона-Қўқон” йўналишида, йўл четида тўхтаб турган, 1967 йилда туғилган А.Ғ.га тегишли бўлган “Дамас” русумли автомобилда ёнғин юзага келган.
 
 

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Автомобиль ёнғиндан тўлиқ зарарланган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.