Олтинкўл туманига янги ҳоким тайинланди

Олтинкўл туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокими лавозимига Матрузиев Иқболбек Хасанбоевич тайинланди.

Матрузиев Иқболбек Хасанбоевич 1984 йилда Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида туғилган. 2008 йилда Андижон давлат университетини тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини 2003 йили Жалақудуқ тумани 50-сонли мактабгача таълим муассасаси ишчиси вазифасидан бошлаганди.

2004-2006 йилларда Андижон вилояти Жалақудуқ тумани халқ таълими бўлими марказлашган ҳисобхона компьютер оператори бўлган. 

2017-2018 Андижон вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Тайинловга қадар Матрузиев Иқболбек Хасанбоевич, Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.