Омбудсман Халқ таълими вазирлигини ҳушёрликка чақирди

Омбудсман Халқ таълими вазирлигини ҳушёрликка чақирди

Тошкент вилояти, Бўка тумани 15-сонли Меҳрибонлик уйида ўтказилган мониторингда аввал жиноят иши қўзғатилган ва айбдор деб топилган шахс 2020 йилнинг 14 декабрида яна шу муассасага директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайнланганлиги  маълум қилинди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова ва Омбудсман мутахассислари ҳолатни ўрганиш мақсадида Бўка тумани 15-сонли Меҳрибонлик уйига ташриф буюрди. Бу ҳақда Вакил ахборот хизмати маълум қилди. Маълум бўлишича, 137 нафар болалар тарбияланаётган ушбу муассасанинг собиқ директори 2013-2016 йилларда раҳбарлик фаолияти давомида молиявий камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли 2017 йилда Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Бекобод шаҳар судининг ҳукмига кўра айбдор деб топилган. Давлат томонидан ажратилаётган маблағлар, совға-саломлар, кўнгилли тадбиркорлар томонидан юборилаётган ҳайриялар ўз манзилига, яъни болалар қўлига тўлиқлигича етиб бормаётганлиги тўғрисидаги маълумотларга тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан баҳо берилиши керак. Бу масалага Халқ таълим вазирлигини аниқлик киритиши мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз, дейилади хабарда.