“Омикрон” камида 89 мамлакатда аниқланган

“Омикрон” камида 89 мамлакатда аниқланган

ЖССТ маълумотларига кўра, COVID-19нинг “омикрон” варианти 89 мамлакатда топилган ва эмлаш даражаси юқори бўлган давлатларда тез тарқалмоқда.

Бироқ, бу “омикрон”нинг иммун тизимини четлаб ўтиш қобилиятига эга ёки унинг юқимлилик даражаси юқори бўлгани билан боғлиқми ҳали аниқ эмас.

Шу билан бирга, ЖССТ вакциналарнинг “омикрон”га нисбатан самарадорлиги ҳамда янги штамм келтириб чиқарадиган касалликнинг қандай кечиши тўғрисида аниқ маълумотларга эга эмас.

Қайд этилишича, “омикрон” “дельта” вариантига қараганда анча тез тарқалади. Ҳар 1,5-3 кунда “омикрон” ҳолатлари икки баробар ортади, эмланганлар орасида эса касаллик енгил кечади.

Коронавирус билан касалланишнинг кескин ўсиши туфайли Нидерландияда яна қатъий локдаун жорий этилди, Лондонда эса фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди.