Омикрон штамм иккинчи ва учинчи мамлакатлар орқали Ўзбекистонга кириб келиши мумкин

Омикрон штамм иккинчи ва учинчи мамлакатлар орқали Ўзбекистонга кириб келиши мумкин

Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

“Биз янги штаммнинг тарқалиш ўчоғи бўлган Жанубий Африка давлатлари билан бевосита авиация алоқалари ўрнатмаган бўлсак-да, ушбу касаллик иккинчи ва учинчи мамлакатлар орқали Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши эҳтимоли йўқ эмас”, - деди у.

Отабеков фуқароларга айни кунларда бу штамм тарқалаётган мамлакатларга зарурат бўлмаса, вақтинча бормасликни тавсия қилган.