Гўдаклар ҳамда кичик ёшли болаларнинг озиқ-овқат рекламасига баъзи-бир талаблар қўйилди. Талабга кўра, энди она сутини ўрнини боса оладиган маҳсулотлар реклама қилинмайди. Ушбу талабни бузган шахслар қонунан жавобгарликка тортилади.
Талабга кўра:
– она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилишга йўл қўйилмайди;
– она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларга оид ахборотлар гўдакни олти ойгача озиқлантиришда она сути билан озиқлантиришнинг фойдаси ва афзаллиги тўғрисидаги кўрсатмани ўз ичига олган бўлиши керак;
– бола ҳаётининг биринчи йилида унинг рационига киритилган қўшимча овқат маҳсулотлари рекламасида ёшга доир чекловлар ҳамда мутахассисларнинг маслаҳати зарурлиги ҳақидаги огоҳлантириш бўлиши керак.