Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Она ва унинг 10 ёшли қизи ис газидан заҳарланиб, вафот этди
5.01.2021 11:36,  
116

4 январ куни соат 19:30да Хоразм вилояти Боғот туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимига ҳудуднинг Боғот шаҳарчаси “Ҳуррият” маҳалласида яшайдиган 1989 йилда туғилган Э.Ж.нинг оила аъзолари олиб келинган. Дастлабки текширувлар натижасида уларга ис газидан ўткир заҳарланиш ташхиси қўйилди.
Ёш оила хонадон соҳиби Э. Ж. ва унинг турмуш ўртоғи П.Д. 1989 йилда туғилган. Уларнинг қизи Б.Ч. 2011 йилда, ўғли Б.Б. 2013 йилда туғилган. Тез тиббий ёрдам бўлимига олиб келинганда П.Д. ҳамда унинг қизи Б.Ч. да биологик ўлим аниқланган.
Айни пайтда хонадон соҳиби Э. Ж. ва ўғли Б.Б. да ис газидан ўткир захарланиш мия шиши кома холати аниқланиб, тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Фавқулодда ҳолат содир бўлишидан икки кун олдин Э.Ж. хонадонида иссиклик козони янги ўрнатилган бўлган.
Эслатиб ўтамиз, иссиқлик манбааларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг ҳамда саломатлигингизга доимо эътиборли бўлинг", - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан