Оқ Уйда кузатув қурилмаларини Исроил ўрнатган бўлиши мумкин

Оқ Уйда кузатув қурилмаларини Исроил ўрнатган бўлиши мумкин

АҚШ ҳукумати Оқ уй  ва Колумбия округидаги стратегик иншоотлар яқинида мобил телефонлар воситасида кузатув қурилмаларини ўрнатиш ортида Исроил турган бўлиши мумкинлигини аниқлади. Бу ҳақда Politico газетаси ўз манбасига асосланиб хабар берди.

Ўтган йил апрел ойида CNN телеканали АҚШ ички хавфсизлик вазирлигининг ҳисоботига таяниб, Колумбия пойтахт округида ноқонуний мобил кузатув қурилмалари аниқлангани ҳақида айтганди. Хабарга кўра, айни идора халқаро мобил алоқа абонентларини аниқлашга уриниш (IMSI) сингари ноодатий фаолликни қайд этган.           

Politico келтирган маълумотларга кўра ФҚБ ва бошқа идораларнинг изчил текширувлари ушбу кузатув мосламаларини ўрнатиш ортида Исроил тургани ҳақидаги хулосага олиб келган. Мосламалар АҚШ президенти Доналд Трамп ва унинг яқин маслаҳатчиларини кузатиш учун ўрнатилган бўлиши мумкин. Қайд этилишича, Исроилнинг бу ҳаракатлари қанчалик муваффақиятли бўлган-бўлмагани ҳалгача номаълум. Аммо газетанинг ёзишича, шунга ўхшаш бошқа хорижий давлатларнинг кузатув қурилмалари ёки айғоқчиларига нисбатан муносабатдан фарқли равишда Вашингтон Исроилга ҳеч қандай айблов эълон қилмаган. 

Исроил эса ўз навбатида Politico’нинг маълумоотларини рад этиб чиқди. Исроил бош вазири Бенямин Нетаяхунинг девони томонидан РИА Новостига “Бу қуруқ бўҳтон. АҚШда ҳеч қандай жосуслик ҳаракатларида қатнашмаслик борасида Исроил ҳукуматининг аввалдан олган мажбуриятлари ва кўрсатмалари бор. Бу кўрсатмаларга қатъий, истисносиз амал қилинади”, деб хабар берилди.

570