Ўқишга киритиш учун "соққа чайнаган" фуқаро ушланди

Ўқишга киритиш учун

Термиз шаҳрида 2021 йилнинг 19 март куни, Қумқўрғон тумани “М.Қорабоев” маҳалласида яшовчи, А.Т. ва Шеробод тумани “Ғамбур” маҳалласида яшовчи, М.Ҳ. исмли аёл шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилишиб, унда шаҳарнинг “Боғишамол” маҳалласида яшовчи, К.Х. уларнинг ишончига кириб, “Термиз Давлат Университетига ўқишга киритаман”- деб, 2018 йил октябрь ойида, Т.А.дан 5.500 АҚШ доллари ва 2019 йил январь ойида, М.Ҳ. исмли аёлдан 2.000 (икки минг) АҚШ долларини олиб, ўзлаштириб кетганлигини билдирган.

25 март куни фирибгарлик йўли билан моддий манфаат кўриш мақсадида ушбу жиноятни содир этган К.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисм “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.