Ўқишни кўчириш учун онлайн ариза юбориш бошланди

Ўқишни кўчириш учун онлайн ариза юбориш бошланди

2021/2022 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича аризалар қуйидаги электрон тизимлар орқали рўйхатдан ўтказилади:

республиканинг бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига ёки бир олий таълим муассасаси доирасида – «transfer.edu.uz»;

хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан – «transfer.dtm.uz».

Ушбу электрон «transfer.edu.uz» тизими орқали аризаларни қабул қилиш бошланди.

transfer.dtm.uz орқали аризаларни 15 июль 22.00 дан бошлаб рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.