Ўқитувчи ва шифокорлар маошини ошириш учун 350 млрд сўм ажратилади — Шавкат Мирзиёев

Ўқитувчи ва шифокорлар маошини ошириш учун 350 млрд сўм ажратилади — Шавкат Мирзиёев

1 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йил учун солиқ тушумлари ҳамда бюджет параметрлари юзасидан йиғилиш ўтказилгани тўғрисида хабар берилганди. Давлат раҳбари йиғилиш давомида 2022 йилда мўлжалланган давлат бюджети лойиҳасида таълим ва тиббиёт тизимига 58 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилганини билдирди, деб хабар беради «Gazeta.uz».

«Таълим ва тиббиёт тизимига ҳеч қачон бундай пул бермаганмиз. Шу нарсани халқимиз билиши керак», — дейди Президент «Ўзбекистон 24» телеканали томонидан эфирга узатилган лавҳада.

Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, бепул даволаниш ордерига 600 миллиард сўм ажратилади: «Бу ҳам янгилик бизнинг тизимимизда. Касални ўзига пул берамиз. Битта касаллик учун 50 минг ёки 40 минг сўм сизнинг ихтиёрингизда. ‘Хоҳласангиз тиббиётни давлатникига, хоҳласангиз хусусийга боринг’, деймиз. Сал бўлса ҳам шунда давлат идоралари тиббиётининг дунёқараши ўзгаради, деган фикрдаман», — дейди Президент.