Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўқитувчи ва тарбиячиларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича топшириқ берилди
4.09.2022 21:10,  
102

Янги 2022-2023 ўқув йили олдидан Тошкент вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Мактабгача таълим бошқармаси тизимида фаолият кўрсатаётган ўқитувчи, тарбиячилар учун Тошкент вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги Кўп тармоқли марказий поликлиникаларда бепул тиббий кўриклар ташкил этилади.

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизматига кўра, тиббий кўрикдан ўтиш истагида бўлган ўқитувчи ва тарбиячилар, ўзларининг яшаш ҳудудидаги Кўп тармоқли марказий поликлиникага (тиббий кўрикдан ўтадиган ўқитувчи ва мураббийлар рўйхатини шакллантирган ҳолда) мурожаат қилишлари мумкин.

"Ушбу масала юзасидан қўшимча савол туғилса, Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида жойлашган штабга, штаб аъзоларининг қўйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин",-дейилади хабарда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати бу борада қуйидагича фирк билдирди.

"Қонунда ушбу тизим ходимлари учун мажбурий тиббий кўрик бепул эканлиги кўрсатилишига қарамай турли важлар билан бу қонун талаби бажарилмай, ходимлар ўз ҳисобларидан тиббий кўрикдан ўтиб келишмоқда эди. Ниҳоят қонунда кафолатланган ҳуқуқнинг амалда ҳам таъминланишига эришилаётгани бизни ҳурсанд қилмоқда. Ҳар қалай ҳаракатларимиз зое кетмабди",-дейди у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан