Ўқитувчи ва тарғиботчилар Алишер Қодиров учун имзо тўплашга мажбур қилинаётгани айтилди

Ўқитувчи ва тарғиботчилар Алишер Қодиров учун имзо тўплашга мажбур қилинаётгани айтилди

Ижтимоий тармоқларда мактаблардаги ўқитувчи ва тарғиботчилар “Миллий тикланиш” ДП томонидан президентликка номзод Алишер Қодировни қўллаб-қувватлашга доир имзо варақасини уйма-уй юриб, тўлдиришлари талаб қилингани айтилган хабар тарқалди.  



Telegram /Зафарбек Солижонов


“Миллий тикланиш” ДП раҳбари Алишер Қодиров дарҳол ушбу ҳолатга муносабат билдирди.  

“Президентликка номзодларни қўллаб-қувватлаш учун имзо йиғишда мажбурлаш бўлмаслиги керак. Сизни имзоингиз - ҳуқуқингиздир. Сизни мажбурлашларига йўл қўйманг. Юқоридаги ҳолат қайси тумандаги қайси мактабда содир бўлгани аниқланади ва тасдиқланса, ушбу имзо варақалари умумий рўйҳатдан чиқариб ташланади”, - дейди партия раиси. 

Алишер Қодиров имзо йиғиш жараёнида партия фаоллари томонидан босимга учраган шахсларни @alisherqodirov_bot манзилига маълум қилишларини сўраган.