Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Оқолтинда икки нафар фуқаро вертолёт ёрдамида қутқарилди (фото)
5.05.2020 13:00,  
318

Сирдарё вилоятининг “Сардоба” сув омбори дамбаси ўпирилиши оқибатларини бартараф этишда Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли вертолёт авиацияси иштирок этмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар қилди.

Белгиланган режа асосида фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудларнинг бориш қийин жойларида разведка-қидирув ишларини амалга ошираётган ҳарбийлар Оқолтин туманида икки кишини қутқарди.

Вертолётга олинган бу икки фуқаро зудлик билан Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатаётган Мудофаа вазирлигининг ҳарбий мобиль тиббий марказига олиб келинди. Уларнинг бири 1985 йилда туғилган Эркин Омонов бўлиб, 1 оёғи жароҳатланган. Иккинчиси 1996 йилда туғилган Файзулло Қодировнинг тана ҳарорати кўтарилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан