“Ўрикзор” бозори сотувчисида яна коронавирус чиқди

“Ўрикзор” бозори сотувчисида яна коронавирус чиқди

26 июнь санасида юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 250 нафар бемордан 25 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 27 июнь куни эса 255 нафар бемордан 54 нафари аҳоли орасида тасдиқланиб, шундан 39 нафари Тошкент шаҳрида аниқланди

Икки кунлик маълумотга кўра, ҳам умумий касалланиш кўрсаткичи бироз ошган бўлса, аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати эса кескин ўсганлигини кўриш мумкин.

Жумладан, “Ўзбектелеком” касаба уюшмаси ходими Ж.Х.да, Юнусобод туманида яшовчи Н.Я.да (Шифохонага ётиш мақсадида намуна топширган)  ва яна ушбу туманда яшовчи 2 нафар  фуқаро (Юнусобод деҳқон бозоридан бир неча бор харид қилган), Олмазор туманида яшовчи Б.И.да (тана ҳарорати кўтарилиб, намуна топширган), Шайхонтоҳур туманида яшовчи Б.А.да (профилактика мақсадида намуна топширган), Учтепа туманида яшовчи Н.А.да коронавирус қайд этилган.

Шунингдек, “Ўрикзор” савдо мажмуасининг озиқ-овқат дўкони сотувчи Ф.Х.да, Шайхонтоҳур туманидаги Сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи ишчиси Ф.Р.да, Юнусобод туман ФХДЁ бўлими масъул ходими  С.С.да, 1-сон Республика клиник шифохонасида даволанаётган бемор О.А.да, “Ипотека” банк Шайхонтоҳур филиали кассири М.Х.да, “Асака банк” бош офиси ходими А. Д.да , Сергели туманидаги “Интер инженеринг” қурилиш компанияси ходими Т.К.да  ҳам касаллик аниқланган.