Ўрта Чирчиқдаги махсус карантин зонасидаги ҳамширада коронавирус аниқланди

Ўрта Чирчиқдаги махсус карантин зонасидаги ҳамширада коронавирус аниқланди

Ўрта Чирчиқ тумани махсус карантин зонасида кўнгилли сифатида ишлаб келган, туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ уйида ҳамшира бўлиб ишловчи аёлдан коронавирус инфекциясига гумонланувчи сифатида таҳлиллар олинганда, «мусбат» натижа аниқланган.

Туғруқ уйи 7 июнь куни профилактик дезинфекция тадбирлари ўтказиш учун ёпилган.

Беморнинг яшаш хонадони, у билан бирламчи мулоқотда бўлган ишчи-ходимлар, оила аъзолари уй шароитида 14 кунлик тиббий кузатувга олинди.

Ҳамширанинг оила аъзолари ишлайдиган гўзаллик салони фаолияти тўхтатилди.