Ортиқхўжаев ўзига ўзи мукофот пули ёзган Сергели ҳокимини жазолади

Ортиқхўжаев ўзига ўзи мукофот пули ёзган Сергели ҳокимини жазолади

Тошкент шаҳар ҳокими 3 та туман ҳокимини мукофотлаб, яна 3 та туман ҳокимига жарима жазоси тайинланди. Бу бўйича Жаҳонгир Ортиқхўжаев тегишли қарор қабул қилди.

Қарорда қайд этилишича, шаҳарда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш натижаларига мувофиқ "яхши" баҳоланган Миробод тумани ҳокими Пўлатов Шуҳрат Абдужабборович, Бектемир тумани ҳокими Маҳамадзияев Тапил Равшанович ва Янгиҳаёт тумани ҳокими Инагамов Хаёт Илясович, уларнинг ўринбосарлари ҳамда сектор раҳбарлари маошига 30 фоиз устамалар тегишли маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манба маблағлари ҳисобидан белгиланган.

Шунингдек, шаҳарда "қониқарсиз" баҳоланган Шайхонтоҳур тумани ҳокими Тухтаев Абдукаххар Хасанович, Учтепа тумани ҳокими Абдуллаев Фарҳод Равшанович ва Сергели тумани ҳокими Шукуров Элбек Ҳабибуллаевич, уларнинг ўринбосарлари ҳамда сектор раҳбарларига нисбатан — ойлик иш ҳақидан 30 фоиз жарима жазоси қўлланилган.