Осиё Олимпия Кенгаши Доҳа 2030-йилги Осиё ўйинларига мезбонлик қилишини тасдиқлади.
Осиё Олимпия Кенгаши Доҳага 2030-йилги Осиё ўйинларини ўтказиш учун овоз берди.Доҳа 2034-йилги ўйинларга мезбонлик қиладиган Ар-Риёддан ҳам кўп овоз тўплади.
Бу ҳақида шайх Аҳмад ал-Фаҳад ас-Сабоҳ Маскатдаги ООК нинг Бош ассамблеясида маълум қилди. Дастлабки овоз бериш куннинг бошида ўтиши керак эди, аммо онлайн овоз беришда тизимдаги муаммолар овоз беришнинг кечикишига олиб келди.
Эслатиб ўтамиз Доҳа мусобақага 2006-йил ҳам мезбонликни қабул қилганлиги учун мусобақа уларга бегона эмас.