Осон йўл билан бойиш истагидаги гиёҳфуруш қўлга олинди

Осон йўл билан бойиш истагидаги гиёҳфуруш қўлга олинди

Денов туманида 2021 йилнинг 13 март куни тахминан соат 17.35лар чамасида, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан туманнинг “Меҳр-оқибат” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, туманнинг “Баҳористон” маҳалласида яшовчи, Х.А. ўзининг бошқарувидаги Ласетти русумли автомашинаси салонида мижозга 7.85 гр бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини 1.200.000 сўм пулга сотаётган вақтида ушланган ва ашёвий далил олинган. Бу ҳақида Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

17 март куни осон йўл билан моддий манфаат кўриш бойлик орттириш мақсадида ушбу жиноятни содир этган Х.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.