Остон Ўруновнинг "Спартак" расмий сайтидаги профилини ўчириб юборишди

Остон Ўруновнинг
Хавбек Остон Ўруновнинг "Спартак"даги келажаги сўроқ остида қолмоқда.

Футболчининг клуб расмий сайтидаги профили ўчириб юборилди, аммо клуб унинг кетгани ёки қолгани борасида расмий баёнот билан чиққанича йўқ.

Айни дамда Ўрунов на асосий ва на иккинчи жамоа футболчиси ҳисобланмаяпти. Эслатиб ўтамиз, футболчининг Москва клуби билан келишуви 2025 йилга қадар давом этади