«От ўрнини той босар» Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўғлини ўзига ўринбосар этиб тайинлади

«От ўрнини той босар» Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўғлини ўзига ўринбосар этиб тайинлади

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўғли Сердар Бердимуҳамедовни Саноат ва қурилиш ишлаб чиқариш вазири лавозимидан озод қилиб, Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари этиб тайинлади. Бу ҳақда "Ориент" хабар берди.

Бердимуҳамедов Вазирлар Маҳкамаси раисининг яна бир раис ўринбосари лавозимини жорий қилди ва уни Давлат хавфсизлик кенгашига киритиб, Олий назорат палатаси раиси этиб тайинлади. Бу лавозимга Сердар Бердимуҳамедов тайинланди.

Бош вазирнинг янги ўринбосари, шунингдек, давлат бошқаруви тизимида, молия-иқтисодий секторда ва ижтимоий соҳада рақамлаштириш ва инновацион технологияларни жорий қилиш учун жавобгар бўлади.

Президентнинг янги лавозим мақоми тўғрисидаги фармонига биноан Вазирлар Маҳкамасида Назорат бўлими ташкил этилади.

Маълумот учун, Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўзи Туркманистон Вазирлар Маҳкамасининг раиси ҳисобланади