Отабек Сатторийга оид жиноят иши бўйича ахборот берилди — очиқ суд 29 июнь куни бошланади

Отабек Сатторийга оид жиноят иши бўйича ахборот берилди — очиқ суд 29 июнь куни бошланади
Бу ҳақда Олий суднинг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Азиз Обидов хабар берди.

"2021 йил 29 июнь куни соат 11.00 да Сурхондарё вилоят суди биносида судланувчи О. Сатторийга оид жиноят ишини апелляция инстанциясида қайта кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади.

Мазкур жиноят иши Самарқанд вилоят судининг апелляция судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2021 йил 10 майдаги ҳукмига кўра, О. Сатторий Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми «а», «г» бандлари ва 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаб, 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61-моддаси (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) га асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган" дейилади хабарда.