Отабек Умаров Мурод Хонтўраев вафоти муносабати билан таъзия билдирди

Отабек Умаров Мурод Хонтўраев вафоти муносабати билан таъзия билдирди

Марказий Осиё ММА конфедерацияси, ММА ва Ўзбекистон Триатлон федерацияси президенти Отабек Умаров собиқ ММА жангчиси Мурод Хонтўраев вафоти муносабати билан таъзия билдирди.

ММА ассоциацияси етакчилардан бирини йўқотди” – дейилади таъзияномада.

“Муқаддас айём арафасида ўзбек спорти оғир жудоликка дуч келди: дўстимиз Мурод Хонтўраев бевақт вафот этди. Яқинлари ўғлидан, турмуш ўртоғидан, отасидан айрилишди. Жангчилар устозсиз қолишди, ММА ассоциацияси етакчилардан бирини йўқотди.

Миллионлаб одамларнинг қалбларидаги каби менинг қалбимда ҳам сен мардлик ва қатъиятлик намунаси бўлиб абадий қоласан. Оз вақт яшадинг, лекин кўпларни илҳомлантиришга муваффақ бўлдинг. Қодир Аллоҳ сабринг учун мукофотласин, биродарим. Жойинг жаннатда бўлсин, чемпион!”, — дея ёзиб қолдирди Отабек Умаров.