Отабек Умаров раислик қилаётган триатлон федерацияси балансидаги «Сижжак» дам олиш маскани сотилмоқда

Отабек Умаров раислик қилаётган триатлон федерацияси балансидаги «Сижжак» дам олиш маскани сотилмоқда

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган «Сижжак» дам олиш маскани Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан оммавий савдолар орқали сотувга чиқарилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz'нинг ҳукуматдаги манбаси хабар берди.

Айни пайтда Ўзбекистон триатлон федерацияси балансида сақланаётган мазкур оромгоҳ 2019 йил ёз ойларида федерацияга миллий жамоанинг ўқув-машғулот базасини ташкил этиш учун берилганди. 

Муқаддам Гулнора Каримовага тегишли бўлган оромгоҳ 2017 йилнинг 10 февралида Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди ажрими билан мусодара этилганди. Таъкидланишича, ушбу оромгоҳ ва ундаги мол-мулклар тез орада Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан сотувга чиқарилади.