Отахон 86 ёшида никоҳ гувоҳномаси олди

Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси, туман давлат хизматлари маркази ва ФҲДЁ бўлими ходимлари" маҳаллабай" ва "хонадонбай" ўрганишлари натижасида никоҳ ва туғилганлик гувоҳномаси вақтида расмийлаштирилмаган фуқароларга тегишли тартибда гувоҳномалар расмийлаштирилиб берилмоқда.

1935 йилда туғилган Наманган тумани, “Шўрқўрғон” МФЙда истиқомат қилувчи Ахмед ота Мамадалиев 1959 йилда туғилган Каримахон Тошмуҳаммедова билан бир неча йилдан буён уй-рўзғор юмушлари билан банд бўлиб, ҳужжат ишларига вақт ажрата олмаганлари сабаб никоҳ гувоҳномасини олмаган. Орадан шунча вақт ўтиб, уларнинг никоҳ гувоҳномаси тантанали тарзда топширилди.