ОТБ Ўзбекистонда молиявий бозорларни ривожлантириш учун 100 млн доллар ажратади

ОТБ Ўзбекистонда молиявий бозорларни ривожлантириш учун 100 млн доллар ажратади

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) матбуот хизмати хабар қилишича,  ОТБ Ўзбекистонда рақобатбардош молиявий бозорларни ривожлантириш учун 100 миллион долларлик кредитни маъқуллади. 

Кредит маблағлари мамлакатда молиявий бозорлар учун қулай муҳит яратишда зарур бўлган давлат сиёсати, қонунчилик ҳамда институционал ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилиши кўзда тутилмоқда. 

Маълум қилинишича, ОТБнинг Молиявий бозорларни ривожлантириш дастури Ўзбекистон молия бозорини чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди. 

Шунингдек, ОТБ дастур доирасидаги ислоҳотларни амалга ошириш учун 500 минг долларлик техник ёрдам гранти ажратиши кўзда тутилган.