ОТБ Сурхондарё ва Бухоро вилоятларидан ўтувчи автомобиль йўлларини таъмирлашга кредит ажратди

ОТБ Сурхондарё ва Бухоро вилоятларидан ўтувчи автомобиль йўлларини таъмирлашга кредит ажратди

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга "Миллий автомобиль йўлларини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш учун 24 йил муддатга, шу жумладан тўрт йиллик имтиёзли даврга 273,8 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратишни маъқуллади.

Ажратилаётган пулдан 183,8 млн АҚШ доллари "4Р105 Дарбанд – Бойсун – Элбаён" автомобиль йўлининг 5-70 км ва 4Р100 "Мангузар – Жарқўрғон – Бандихон -Олтинсой – Денов" автомобиль йўлининг 128-174 км қисмларини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга оширишга йўналтирилади.

Шунингдек, 90 млн АҚШ доллари "АЗ80 Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу" автомобиль йўлининг 228-315 км (87 км) қисмини реконструкция қилиш"лойиҳасини якунлашга ишлатилади.

Қайд этилишича, лойиҳани амалга ошириш муддати 6 йил (2022-2027 йиллар, шу жумладан тўрт йиллик имтиёзли давр).